Ўзбекистон товар-хомашё биржасида 15 июл кунги савдоларда AI-80 бензиннинг тоннаси 281,7 минг сўмга қимматлашди. Бу тарихий рекорд ҳисобланиб, бир тонна учун умумий нарх 10 млн 273,9 минг сўмга етди. Бу — фақат кечаги бир кунлик пасайишдан кейин кузатилган ўта кескин ўсишдир.
Маълумотларга кўра, AI-80 бензин нархи сўнгги бир йилда 14,7 фоизга, икки йилда эса 47,5 фоизга ошган. Солиштириш учун, расмий инфляция мос равишда 8,7 ва 20,2 фоизни ташкил этган. Яъни, бензин нархи мамлакатдаги ўртача инфляция суръатидан икки баравар кўпроқ ўсган.
Эътиборлиси, AI-80 нефти импорт қилинмайди. Шу билан бирга, бунга мос маркадаги жаҳон нефт котировкалари охирги икки йилда 18 фоизга арзонлашган. Шу ҳолатда маҳаллий нархларнинг тўхтовсиз ўсиши сунъий таъсирлар, монополия ва самарасиз бозор назорати билан боғлиқ экани ҳақида фикрлар янграмоқда.