«Башакшеҳир» Файзуллаев учун 7,5 млн евро таклиф қилмоқда

21:00 | < 1 минуты

Туркиянинг «Башакшеҳир» клуби ўзбекистонлик ёш истеъдод Аббосбек Файзуллаевни харид қилиш учун 7,5 миллион евро ва бонуслар тўлашга тайёр. Бу сумма ЦСКА томонидан унга сарфланган маблағдан 15 баробар юқори.

Abbosbek fayzullayev

Туркия Суперлигасида тўп сураётган «Башакшеҳир» клуби Москванинг ЦСКА жамоасида ўйнаётган ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган Аббосбек Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

«Первый спорт» Telegram-канали манбаларига таяниб ёзишича, турк клуби футболчи учун 7,5 миллион евро ва бонуслар тўлашга тайёр.

Маълумотларга кўра, ЦСКА Файзуллаевни бор-йўғи 500 минг еврога харид қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида ниҳоясига етади.