Аудиода у Сурхондарё вилоятида давлат хизматчиси бўлган аёлларни оғир ҳақорат сўзлари билан ҳақорат қилиб, хотин-қизларнинг кўпини номусини топтаганини, уларнинг бузуқ эканини иддао қилиб мақтанган.
Эътиборлиси, блогер Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишларини бошлади. Аудиоязув фоноскопик экспертизага юборилган ва ҳозирда унинг ҳақиқийлиги ўрганилмоқда.
Расмий баёнотларга кўра, ҳозирча Алимов Аюпхонга нисбатан «ишончли вакил» мақоми расман берилмаган.