Илова фойдаланувчи жойлашувига қараб ултрабинафша нурланиш индексини кўрсатади, кундузги ёруғлик узунлигини аниқлайди ва ҳар куни терига тушаётган қуёш таъсирини ҳисоблайди. Ишни бошлашдан аввал фойдаланувчи ўзининг териси турини ва кийиниш услубини танлайди. Сўнг «Бошлаш» тугмаси босилса, илова ташқи муҳитда куйишсиз қанча вақт ўтказиш мумкинлигини аниқлайди.
«Sun Day» иловаси TestFlight орқали iOS қурилмалари учун синов тариқасида тақдим этилган. Илованинг манба коди GitHub платформасида очиқ. Бу маҳсулот нафақат соғлом ҳаёт тарафдорлари, балки қуёш таъсиридан эҳтиёт бўлишни истаган фойдаланувчилар учун ҳам мўлжалланган.
Бу инновация Жек Дорсининг ижтимоий тармоқлардан ташқари соғлиққа оид технологиялар соҳасига қизиқишини кўрсатмоқда.