«Шавкат Мирзиёевдан салом»: Бахтиёр Саидов Пекинда Си Жинпинг билан учрашди

23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпин билан учрашди. Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг саломи етказилди ва икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Baxtiyor saidov

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов расмий ташриф билан Хитойда бўлиб турибди. 15 июл куни у Пекинда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.

«Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг Жаноби Олийлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказишдан мамнунмиз», — деди вазир.

Маълум бўлишича, ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда қўшма савдо, транспорт алоқалари ва маданий алмашинувларни ўз ичига олган барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари муҳокама қилинган.

«Биз ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий фаровонликни таъминлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга кўмаклашиш борасида биргаликда ҳаракат қилишимизни яна бир бор таъкидладик», — дейилади хабарда.