Шмигал кетди, Умеров кетмоқда — Украина ҳукуматида катта ўзгаришлар кутиляпти

20:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Денис Шмигал Украина бош вазири лавозимини тарк этди. Унга мудофаа вазири лавозими таклиф этилди.

Denis

Денис Шмигал Украина бош вазири лавозимидан истеъфога чиқиш123 тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

«Фронтда туриб, Украинани ҳимоя қилаётган ҳимоячиларимизга ва ҳимоячи аёлларимизга раҳмат! Украина Президенти Владимир Зеленскийга билдирган ишончи учун ташаккур! Бутун жамоага давлатимиз йўлида тинимсиз меҳнати учун миннатдорлик билдираман! Украинага шараф!», — дея ёзган у.

Кеча, 14 июл куни Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага Денис Шмигални мудофаа вазири лавозимига тайинлашни таклиф қилди.

Денис Шмигал 2020 йил мартидан бери бош вазир лавозимини эгаллаб келмоқда. Рустем Умеров 2023 йил сентабридан бери Украина Мудофаа вазирлигини бошқариб келмоқда. Ўтган ҳафта Зеленский Умеров Украинанинг АҚШдаги янги элчиси бўлиши мумкинлигини айтди.

Олий Рада 16-17 июл кунлари Украина ҳукуматидаги ўзгаришларни маъқулламоқчи, деб хабар бермоқда «Украинска правда» манбалари.