Халқаро футбол федерацияси (FIFA) томонидан эълон қилинган янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий жамоаси икки поғона юқори кўтарилиб, 55-ўринни эгаллади. Бу натижа билан миллий жамоа Осиё минтақасидаги 6-ўринда турибди.
Ўзбекистоннинг қўшниси — Қозоғистон терма жамоаси эса рейтингда бир поғона пасайиб, 114-ўринга тушди. Бу ўринлар Мадагаскар (115) ва Виетнам (113) каби жамоалар билан бир қаторда туришини англатади.
Қозоғистонлик футбол ишқибозлари ижтимоий тармоқларда ўз терма жамоасининг ҳолатидан қаттиқ норози бўлиб, Қозоғистон футбол тизимида туб ислоҳотлар зарурлигини таъкидламоқда.
Аввалроқ қозоқ жамоатчилигида Ўзбекистоннинг футболдаги ютуқлари УЕФАда эмас, ОФКда ўйнаётгани туфайли экани таъкидланганди. Улар Осиё минтақасида рақобат даражаси пастроқ эканини урғулаган.
Бироқ сўнгги рейтинг натижалари Ўзбекистоннинг футбол соҳасидаги барқарор ўсишини кўрсатмоқда.