4,5 минг нафар афғоннинг Буюк Британияга махфий кўчиши фош бўлди

13:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Толибондан яширилган кўчириш дастури тафсилотлари ошкор бўлди, ҳукумат узр сўради.

Migrantlar

Буюк Британияга «Афғонистон кўчиш йўли» деб номланган махфий дастур доирасида 4,5 мингга яқин афғон фуқароси кўчирилгани маълум бўлди. BBC хабар қилишича, мазкур ҳаракат «Толибон» режими таҳдидини инобатга олган ҳолда яширинча амалга оширилган, бироқ сўнгги пайтларда ушбу дастур доирасидаги шахсий маълумотлар оммага тарқалиб кетган.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда «Толибон» ҳокимиятга келганидан сўнг, тахминан 19 минг киши Буюк Британияга кўчиш учун ариза топширган. Улар орасида мамлакатда Ғарб билан ҳамкорлик қилган собиқ ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ҳам бўлган. Хусусан, дастур доирасида 600 нафар афғон ҳарбий ва уларнинг 1 800 нафар қариндоши ҳали ҳам Афғонистонда қолмоқда.

Буюк Британия ҳукумати 15 июль куни дастур ҳақидаги қўшимча тафсилотларни ошкор қилди. Қайд этилишича, мазкур махфий схемада қатор қоидалар бузилган ва маълумотларнинг тарқалиши Мудофаа вазирлиги ходимларидан бири томонидан ноўрин хатолик натижасида содир бўлган. Британия мудофаа вазири Жон Хили фош этилган шахслардан «самимий узр» сўради.

«Афғонистон кўчиш йўли» дастури ҳозиргача Британия давлат бюджетидан 400 миллион фунт стерлинг сарфлашга олиб келган. Яна 450 миллион фунтгача харажат қилиниш эҳтимоли бор. Айни пайтда дастур тўхтатилмоқда, бироқ аввалдан кўчирилишга розилик олганлар учун процесс давом эттирилади.

2023 йил август ойида Facebook орқали айрим маълумотлар тарқалганидан сўнг, Афғонистоннинг аввалги ҳукумати бу ҳаракатдан хабардор бўлган. Тарқалган маълумотлар орасида «Толибон» томонидан таҳдид солиниши мумкин бўлган шахслар ва уларнинг оилавий маълумотлари ҳам мавжуд бўлган.