Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ва алоҳида эҳтиёжлари бор болалар учун таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш мақсадида марказлар ташкил этиш тартибини белгилайди. Улар 3–6 ёшли, айниқса, кам таъминланган ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бор болаларни қамраб олади.
Марказлар фаолияти қуйидаги икки модель асосида йўлга қўйилади. Биринчиси – махсус мактабгача таълим хизмати модели бўлиб, педагоглар 2–7 ёшли болаларнинг яшаш жойига бориб, таълим-тарбия жараёнини олиб боради. Иккинчиси – ўйин гуруҳи модели бўлиб, 3,5–4 соат давом этадиган қисқа муддатли машғулотлар шаклида ташкил этилади.
Бу марказлар ҳар бир туман ва шаҳардаги мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида фаолият юритади. Энг муҳими, уларда таълим олувчи болалардан ҳеч қандай тўлов талаб этилмайди.