General Motors АҚШдаги заводларига 4 млрд доллар инвестиция киритмоқчи

13:15 | 2 дақиқада ўқилади.

General Motors (GM) компанияси келгуси икки йил ичида Америка Қўшма Штатларидаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун 4 млрд доллар сарфлайди. Бу ҳақда компания расмий саҳифасида хабар берилди. Компания маълум қилишича, инвестициялар асосан Мичиган, Канзас ва Теннесси штатларида жойлашган заводларга йўналтирилади. Бу тадбир орқали компания Chevrolet Silverado ва GMC Sierra пикаплари ҳамда Chevrolet Equinox кроссоверини АҚШ […]

Gm

General Motors (GM) компанияси келгуси икки йил ичида Америка Қўшма Штатларидаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун 4 млрд доллар сарфлайди. Бу ҳақда компания расмий саҳифасида хабар берилди.

Компания маълум қилишича, инвестициялар асосан Мичиган, Канзас ва Теннесси штатларида жойлашган заводларга йўналтирилади. Бу тадбир орқали компания Chevrolet Silverado ва GMC Sierra пикаплари ҳамда Chevrolet Equinox кроссоверини АҚШ ҳудудида тўлиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Ушбу моделлар аввалроқ Мексикада йиғилар эди, аммо уларни Америкада ишлаб чиқариш қарорининг асосий сабабларидан бири — Трамп маъмурияти томонидан жорий этилган ташқи иқтисодий тарифлар бўлди.

Шу йўл билан GM компанияси нафақат ўз ишлаб чиқаришини кучайтиради, балки миллий иқтисодиётга ҳам ҳисса қўшади. Компания раҳбарияти мазкур қадам юқори даромад келтирадиган автомобиллар ишлаб чиқаришни янада самарали ва барқарор қилишга хизмат қилишига ишонмоқда.