Ўзбекистонда наркотик ва қуролларга қарши махсус агентлик тузилди

20:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Президент фармонига асосан мамлакатда Давлат бошқарувида самарадорликни ошириш бўйича янги тизим жорий этилди. Унга кўра, наркотик моддалар ва ўқотар қуроллар устидан назорат қилиш учун алоҳида агентлик ташкил этилди. Қатор тузилмаларга ҳам тузатишлар киритилди.

Narkotik

2025 йил 14 июл куни Ўзбекистон Президенти томонидан «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди. Унга кўра, мамлакатда бир нечта муҳим институционал ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, ҳужжат қуйидаги ўзгаришларни назарда тутади:

🔹Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;

🔹Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

🔹Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

🔹Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.

2025 йил 1 сентябргача қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади:

➖бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;

➖ ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтириш.