Тошкент Шимолий вокзалига автомобилда киришга рухсат берилди

11:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Шимолий вокзал ҳудудида йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида автомобил билан вокзал кириш қисмигача ҳаракатланишга рухсат берилди. Яқин вақтларда барча вокзалларда шу тизим жорий этилади.

Shimoliy vakzal

Тошкентдаги Шимолий темир йўл вокзали ҳудудида автомобил ҳайдовчилари учун махсус йўлак ташкил этилди. Энди шахсий автомобиллар, таксилар ва бошқа транспорт воситалари вокзал кириш дарвозасигача бориши мумкин.

5 дақиқа ичида кириб-чиқиш — бепул;
5 дақиқадан 10 дақиқагача — белгиланган тўлов асосида;
10 дақиқадан ошган ҳолатларда — жарима қўлланилади.
Жарималар инсон омилисиз, махсус камералар орқали аниқланади ва расмийлаштирилади.

Шунингдек, кириш ва чиқиш нуқталарини назорат қилиш учун шлагбаум ва видеокузатув тизимлари ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотига кўра, ушбу амалиёт босқичма-босқич мамлакатнинг барча йирик вокзалларида жорий қилинади. Бунинг учун махсус йўл харитаси ишлаб чиқилган. Маълумки июн ойида Ўзбекистондаги барча вокзаллар кўп йиллар давомида ўраб турган тўсиқлар олбб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йилда президент аеропорт ва вокзал биноларига хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда эркин киришга рухсат бериш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Аввалги йилларда вокзал ва аеропортларга киришга рухсат бериш аста-секин кучайтирилди. Йўловчилар бир неча босқичли назоратдан ўтишлари, кузатувчи ва кутиб олувчилар вокзал ва аеропорт биноларига киришига йўл қўйилмаган.