Яна бир ўзбек истеъдоди Европа клуби билан шартнома имзолади

21:50 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонлик ёш ҳужумчи Асадбек Бегларханов Европада фаолиятини давом эттиради.

Asadbek

Ўзбекистоннинг 21 ёшли футболчиси Асадбек Бегларханов Европа клуби билан шартнома имзолади.

Маълумотларга кўра, ёш ҳужумчи Руминиянинг «Бихор» жамоасига эркин агент сифатида ўтган. У клуб билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган. Унгача у Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ёшлар таркибида тўп сурган.

Асадбек Бегларханов 2004 йил 1 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. У ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Беглархонов ҳали катталар даражасида ўз маҳоратини намойиш этишга улгурмаган. «Бихор» эса ўз навбатида Руминия иккинчи лигасида иштирок этади.