Юкни ортиқча олсанг — жаримага тушасан: трассаларга электрон тарозилар ўрнатиляпти

21:20 | < 1 минуты

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, Ўзбекистонда йўл ҳаракати назоратини кучайтириш мақсадида автомобил йўлларига электрон тарозилар ўрнатиш бошланди. Бу тизим ортиқча юк олиб ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни аниқлаш ва жарима солиш имконини беради.

Qamchiq

Ўзбекистонда юк ташиш қоидаларини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида трассаларга замонавий электрон тарозилар ўрнатилиши бошланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видеолавҳалар тарқалди.

Кадрларда кўринадики, махсус мосламалар автомобил йўлида ўрнатилаётган бўлиб, ҳайдовчиларнинг юк миқдори қонун билан белгиланган чегарадан ошган тақдирда жаримага тортилади.

Видео муаллифининг сўзларига кўра, мазкур техникани ўрнатишда хитойлик мутахассислар иштирок этмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг аксарияти бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.