Бир йилда 2 миллион киши ўзини ишга жойлаштирди

23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 2025 йил 1 июл ҳолатига кўра, 5,5 миллион нафардан ошиб кетди.

Soliq

Ўзбекистонда 2025 йил 1 июл ҳолатига ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллион нафардан ошди. Бу 2024 йилнинг худди шу даврига нисбатан 2 миллион нафарга кўп бўлиб, 56 фоиз ўсишни ташкил этди.

Ўзини ўзи банд қилиш сонидаги ўсиш, айниқса, қуйидаги соҳаларда юқори суръатда бўлгани кузатилди:

Маиший хизматлар соҳасида 51,4 фоизга ўсиб, 753,1 минг нафар янги фуқаро ўзини ушбу соҳа орқали банд этган.

Қишлоқ хўжалиги хизматларидаги ўсиш 66,1 фоизни ташкил этиб, 606,9 минг нафар янги бандлик яратилган.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 213,2 минг фуқаро ўзини ўзи банд қилганлар сафига қўшилиб, 64,4 фоиз ўсиш қайд этилди.