«China Eastern» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлади

10:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитойнинг йирик авиакомпанияларидан бири «China Eastern Airlines» илк бор Ўзбекистон бозорига кириб келди. Компания Сиан – Тошкент – Сиан йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни бошлади. Бу икки мамлакат ўртасидаги ҳаво қатнови имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

China eastern

Аввал хабар берганимиздек, «China Eastern» авиакомпаниянинг биринчи рейси 16 июл куни соат 14:50 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Янги қатнов авиакомпаниянинг Airbus A320 самолётида амалга оширилди.

Мазкур йўналишда парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бу эса икки давлат ўртасидаги сайёҳлик, бизнес ва маданий алоқаларни кучайтиришга хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳафтасига 46 та мунтазам авияқатнов амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг август ойи охирига қадар яна 11 та янги рейс қўшилиши, йил якунига қадар эса ҳафталик қатновлар сони 60 тага етказилиши кўзда тутилган.