Доҳада Исроил оташкесим музокараларини чўзмоқда — келишувдан дарак йўқ

08:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Қатар пойтахти Доҳада Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Аммо манбаларга кўра, Исроил жиддий мурувват қилмаяпти ва музокараларни атайлаб чўзмоқда. ҲАМАС эса март ойидаги келишувлар асосида Филаделфия коридори назоратини қайтаришни талаб қилмоқда.

Gaza doha

Манбаларнинг таъкидлашича, Исроил фақат ҳарбий кучларни чиқариш харитасида арзимас ўзгартишлар таклиф қилмоқда — «бу ердан юз метр, у ердан яна юз метр» қабилида. Шу билан бирга, ҲАМАС муайян масалаларда ён бермоқда, бироқ унинг асосий шартлари ўзгартирилмаслиги кераклигини таъкидламоқда.

Оташкесим бўйича натижа 17 июл куни бўлиб ўтадиган Доналд Трамп ва Қатар бош вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ўртасидаги учрашувга боғлиқ. Бу учрашув музокараларга жиддий туртки бериши мумкин, чунки Исроил ва ҲАМАС томонлари АҚШдан аниқ сигнал кутаяпти.

Музокаралар 6 июл куни АҚШ таклиф этган 60 кунлик оташкесим режаси асосида бошланган. Режа босқичма-босқич гаровдагиларни озод қилиш, Исроил кучларини қисман Ғазодан олиб чиқиш ва урушни тугатиш бўйича қўшимча келишувларни ўз ичига олади. Қатар, Миср ва АҚШ жараёнда воситачи сифатида қатнашмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп 15 июл куни музокаралар «етарлича муваффақиятли» кетаяпти, деб баҳо берди. У яқин вақтда янги тафсилотларни эълон қилишини ваъда қилган. Шунингдек, Исроил хавфсизлик кабинети 16 июл куни музокаралар ҳолатини муҳокама қилган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу делегацияга қарор қабул қилишда катта ихтиёр берган.

Трампнинг Қатар раҳбари билан учрашувида Эроннинг ядровий дастури ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бу эса музокараларга янада геостратегик аҳамият бағишлайди.

 

 

 

SEO title:

 

 

Meta description: