Исроил зарбалари ортидаги мақсад минтақавий ҳукмронликми?

12:45 | 3 дақиқада ўқилади.

Al-Jazira таҳлилчиси Марван Бишара Исроилнинг Сурияга ҳаво зарбаларини минтақада ҳукмронликка эришиш учун қилинган очиқ ва таҳдидли ҳаракат сифатида баҳолади.

Isroil

Таниқли сиёсий таҳлилчи Марван Бишара Исроил томонидан Сурияга амалга оширилаётган ҳаво зарбаларини танқид қилар экан, бу ҳаракатлар минтақадаги геосиёсий устунликка эришиш мақсадида қилинган «қўпол намоёнкорлик» эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Исроил Ғазодаги можародан эътиборни четга оғдириш мақсадида янги фронтлар очмоқда ва бунинг учун тарихда мустамлакачилар қўллаган усуллардан — яъни ички этник ёки диний гуруҳларни суистеъмол қилишдан фойдаланмоқда. Бунда «ҳимоя қилиш» деган сохта баҳона асос қилинаётгани қайд этилди.

Бишаранинг фикрича, Суриядаги дурӯзлар жамоаси Исроилнинг аралашувига қарамай, миллий бирликни устувор деб билишмоқда. У бу ҳолатни ку‌рдларни бўлишга қаратилган — аммо муваффақиятсиз тугаган — уринишларга ўхшатди. Шу билан бирга, таҳлилчи Исроилнинг минтақадаги ҳарбий ва сиёсий хатти-ҳаракатлари кенг қамровли стратегиянинг бир қисми эканини ва халқаро ҳамжамият бунга нисбатан лоқайд қолмаслиги лозимлигини қайд этди.

Марван Бишара бу ҳаракатлар минтақадаги тинчлик ва барқарорликка таҳдид солишини таъкидлади ва уларни халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид деб атади. Унинг таъкидлашича, бундай сиёсат Исроилнинг ички ва ташқи сиёсий муаммоларини ниқоблаш учун қўлланилаётган воситага айланиб қолган.