Йиллик рейтингда Буюк Британия, АҚШ, Россия каби йирик давлатлардан фарқли ўлароқ, жиноятчилик даражаси паст, ижтимоий барқарорлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишонч юқори бўлган давлатлар юқори поғоналардан жой олган. Бирлашган Араб Амирликлари энг хавфсиз давлат сифатида биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларни Андорра ва Қатар эгаллади.
Ўзбекистон ушбу кўрсаткичлар асосида 25-ўринни банд қилди. Қўшни давлатлардан Озарбойжон 35-ўрин, Россия 52-ўрин, Қозоғистон 73-ўрин, Украина 81-ўрин, Қирғизистон эса 101-ўринда қайд этилган. Шу билан бирга, Туркманистон ва Тожикистон рейтингга киритилмаган.
Энг хавфли давлатлар рўйхатида эса Ҳаити биринчи ўринда турибди. Ундан кейинги ўринларда Папуа – Янги Гвинея, Венесуэла, Афғонистон, Жанубий Африка, Ҳондурас, Тринидад ва Тобаго, Сурия, Ямайка ва Перу қайд этилган.
Тадқиқотда Numbeo фойдаланувчиларининг жиноятчилик, кундуз ва тунги хавфсизлик, ўғирлик, тажовуз, ирқий ёки диний зўравонлик хавфи каби кўрсаткичларга берган баҳолари асос қилиб олинган. Рейтинг расмий статистик маълумотларга эмас, балки шахсий идрокқа асосланган сўров натижаларига суянган.