Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича пастлади

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил июн ойи учун Speedtest Global Index рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги пасайди ва мамлакат 76-ўринни эгаллади. Мобил интернетда эса ўзгариш кузатилмади.

Speed test

Speedtest Global Index томонидан эълон қилинган 2025 йил июн ойи учун янгиланган рейтингда Ўзбекистон симли интернет бўйича 76-ўринни эгаллади. Бу май ойига нисбатан тўрт поғона пастлашни англатади. Ҳозирги кунда мамлакатда симли интернетнинг ўртача тезлиги 86,75 Мбит/с.

Мобил интернет бўйича эса Ўзбекистон 71-ўринда қолди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан ўзгармаган ва ўртача тезлик 55,78 Мбит/с ни ташкил этмоқда.

Жаҳон бўйича энг тез мобил интернет Бирлашган Араб Амирликларида қайд этилган — 546,14 Мбит/с. Симли интернетда эса етакчилик Сингапурга тегишли — 393,15 Мбит/с.