«Uzcard» ва «Elkart» тўлов тизимлари ўртасидаги интеграция натижасида фойдаланувчилар учун янги молиявий хизматлар ишга туширилди. Қирғизистонликлар «Elkart Mobile», ўзбекистонликлар эса «Unired» иловаси орқали тўғридан-тўғри трансферларни амалга оширишлари мумкин.
Қирғизистоннинг Банклараро процессинг маркази маълум қилишича, мазкур ҳамкорлик фақат техник янгилик эмас, балки минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.
«Бу инфратузилмавий лойиҳалар орқали икки давлат ўртасида ишонч ва иқтисодий алоқалар мустаҳкамланади», — деди «MPC» раҳбари Олтимиш Туратбеков.
Янги йўналишнинг ишга туширилиши Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан молиявий интеграциясини янада кенгайтирмоқда.