16 июл куни Россия Мудофаа вазирлиги «Ҳамкорлик–2025» номли тактик ўқув машғулотларининг навбатдаги босқичи ҳақида маълумот берди. Унда Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг дрон операторлари шартли душманни аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича биргаликда ҳаракат қилди.
Машғулот сценарийсига кўра, чегара ҳудудида ноқонуний қуролли тузилмаларга мансуб бронетехника ҳаракати аниқланган. Жойдаги БПЛА операторлари «Муравей» туркумидаги разведка-дронлари ҳамда «ПВХ» русумли FPV-зарба дронларини ишга тушириб, душман техникаси ва тирик кучини йўқ қилишга муваффақ бўлган.
Бундан ташқари, машғулотларда 201-ҳарбий база жангчилари ердаги «КТЗ» робот-комплекси орқали жароҳатланганларни эвакуация қилиш ва юк етказиб бериш вазифаларини бажарган.
Таъкидланишича, «Ҳамкорлик–2025» ўқув машғулотлари икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий қурол-аслаҳалардан биргаликда фойдаланиш ва чегара хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.