Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Ўш вилоятида кадастр ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ўтказган йиғилиш пайтида давлат мулки, ер ресурслари ва коррупция масалаларини муҳокама қилди. Йиғилиш давомида у 10 дан зиёд шахсни тўғридан-тўғри залдан олиб чиқиб, қамоққа олишни буюрди.
«Залдан олиб чиқиб кетиб, тезда олиб бориб қаманглар», — деди Ташиев йиғилиш пайтида.
Бу буйруқдан сўнг хавфсизлик хизматчилари мажлиснинг ўзидада ушлаб кетишди. Ушбу ҳолат Қирғизистон расмий органларида коррупцияга қарши қаттиқ кураш бошланганини кўрсатмоқда.
Бу воқеа Қирғизистон тарихида мисли кўрилмаган ҳолат сифатида баҳоланмоқда. Шу билан бирга, минтақада давлат тизимини тозалаш ва қайта қуриш жараёнлари фаоллашгани кўзга ташланмоқда.