Тошкентда «права» олиб беришни ваьда қилган инспектор қўлга олинди

10:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкент шаҳар ИИББ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш баҳонасида танишидан пул талаб қилиб, хизмат мавқеини суиистеъмол қилган. У тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Dxx

Ҳодисага кўра,  Патрул-пост хизмати инспектори Навоий вилоятида яшовчи 1995 йилда туғилган шахснинг ҳайдовчилик имтиҳонидан муваффаққиятли ўтишини ва унга гувоҳнома олиб беришни ваъда қилган. У бу хизмат эвазига 1500 АҚШ доллари ва кириш имтиҳони учун 1 млн 900 минг сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир Юнусобод туманида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган. Инспектор пулни олган пайтда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суд қароригa асосан, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Масъул органлар бундай ҳолатларда фуқароларни ҳушёр бўлишга чақирмоқда.