Жорий йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 1 394 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Текширувларга кўра, ноқонуний истеъмол натижасида давлат манфаатларига 622,4 млрд сўмлик зарар етказилган. Хусусан, 118,8 млн метр куб табиий газ (қиймати 294,8 млрд сўм) ва 197,1 млн kWh электр энергияси (327,5 млрд сўм) ноқонуний ишлатилган.
2023–2025 йилларда автотранспортларга газ қуйиш компрессор шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирларида эса 182 та ҳолатда 457,8 млн метр куб, яъни 755,2 млрд сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланган. Бу миқдор 91 мингдан ортиқ хонадоннинг йиллик газ эҳтиёжига тенг.
Барча қоидбузарларга нисбатан белгиланган тартибда ҳуқуқий чоралар кўрилиши учун ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.