Тошкент шаҳар прокуратурасига янги раҳбар келди

18:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У илгари пойтахт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, шунингдек, Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари прокурори сифатида ҳам фаолият юритган.

Prokuror

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 15 июл кунидан 15 август кунига қадар «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» номи остида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ойлиги доирасида профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан, ўтказилган саф тайёргарлигида шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмонов ҳам иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил январидан бери Тошкент шаҳри прокурори лавозимида фаолият юритган Эркин Йўлдошев 2025 йил июль ойида президент администрацияси ҳузуридаги Комплаенс хизмати бошлиғи этиб тайинланган эди.