Онлайн фирибгарлик кўпайиши ортидан Telegram тақиқланди

10:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Непал ҳукумати Telegram мессенжери орқали онлайн фирибгарлик ҳолатлари кўпайгани сабабли ушбу платформани мамлакат ҳудудида блоклашга қарор қилди. Мамлакат телекоммуникация хизмат кўрсатувчиларига иловага киришни дарҳол чеклаш буйруғи берилди.

Telegram cyyber

2025 йил 18 июл куни Непал Телекоммуникация Идораси мамлакатда фаолият юритувчи барча телекоммуникация хизмат кўрсатувчиларга Telegram мессенжерига киришни зудлик билан блоклаш бўйича расмий буйруқ юборди.

Баёнотда таъкидланишича, Непалда Telegram орқали амалга оширилаётган онлайн фирибгарлик ҳолатлари ортиб борИШИ каби жиддий жиноятларда мазкур илова иштирок этаётгани аниқланган. Шу сабабли, барча хизмат кўрсатувчилар Telegram’га киришни дарҳол ёпиши талаб қилинган.

Непал расмийлари бу жиноятлар сони ёки аниқ ҳолатлар ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Аммо сўнгги йилларда Telegram платформаси хавфсизлик ва шахсий маълумотларнинг тарқалиши билан боғлиқ баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 2023 йили Непалнинг етакчи банклари фойдаланадиган F1 Soft дастури хакерликка учраганида, терговчилар Telegram орқали ахборот алмашинуви амалга оширилганини аниқлашган. Бу ҳолатдан сўнг мамлакатда мессенжерларга нисбатан назорат кучайтирилди.

Бундан аввал, 2024 йил май ойида Ветнам ҳукумати ҳам Telegram’ни тақиқлаган эди. Ветнам расмийлари иловани давлатга қарши ҳужжатлар тарқатиш ва «реакцион фаолият»да айблаган.

Telegram жаҳондаги энг оммабоп шифрланган хабар алмашиш платформаларидан бири бўлиб, унинг фойдаланувчилари сони 1 миллиардга яқин. Компания асосчиси Павел Дуров Францияда «экстремистик контентни чекламагани» учун айбланиб, мамлакатни тарк этиш ҳуқуқисиз ушлаб турилмоқда.

2025 йил бошига келиб, Непалда интернет фойдаланувчилар сони 16,5 миллион нафарни ташкил этган ва мамлакатда интернет қамрови 55,8 фоизни ташкил қилган.