Озарбойжон ва Путин ўртасидаги низо янги босқичга ўтди

09:00 | 4 дақиқада ўқилади.

Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.

Yaqub eyyubov

Озарбойжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Айюбов Москвада ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этмайди. Бу ҳақда Trend нашрига таянилган ҳолда маълум қилинди.

Манбаларга кўра, Бокунинг бу қарори Россия билан муносабатларда юзага келган жиддий муаммолар билан боғлиқ. Жумладан, 2024 йил декабрида Қозоғистон ҳаво ҳудудида озарбойжонлик AZAL авиакомпаниясига тегишли учоқ Россиянинг Грозний шаҳрида украин дронларига қарши кураш вақтида ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими томонидан шикаст етказилгани туфайли авиаҳалокатга учраган ва 38 киши ҳалок бўлди. Озарбойжон Москвадан расмий кечирим ва товон талаб қилди, бироқ Россия ҳукумати бу масалани ҳал қилишда пассив қолмоқда.

Шундан сўнг, Боку «Русский дом» маркази фаолиятини тўхтатди ва «Царград» ҳамда «Матч ТВ» каби бир қатор Россия ОАВларини блоклади. Россия-Озарбойжон муносабатлари яна 2025 йил июн ойида кескинлашди. Екатеринбург шаҳрида озарбойжонлик икки фуқаро — Зиёддин ва Ҳусайн Сафаровлар махсус операция чоғида ҳалок бўлди. Улар 20 йил аввалги жиноятда гумонланишган. Озарбойжон буни ФСБ ходимлари томонидан «бешафқат ўлдириш» деб атади ва Россия элчисига нота топширди.

Бу воқеалар кетидан икки давлатда ҳам ўзаро қатағонлар бошланди. Жумладан, 30 июн куни Бокуда Кремлга боғлиқ «Sputnik» агентлиги ходимлари қўлга олинди. Эртага эса икки раҳбар — Игор Картавих ва Евгений Белоусов фирибгарлик, ноқонуний бизнес ва пул ювиш айблови билан ҳибсга олинди. Улар ФСБ агентлари сифатида гумон қилинмоқда.

Шу ҳафта Екатеринбург суди Урал озарбойжон диаспораси раҳбари ўғлини ҳам ҳибсга олди. Унга Россия ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик ишлатиш айблови қўйилган.