Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

14:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Лойиҳа қиймати 1,2 трлн юанни ташкил этиб, у «Уч дара» ГЭСидан ҳам йирик бўлиши мумкин

Ges

Хитой расман Тибет автоном ҳудудининг жануби-ғарбидаги Ярлунг-Сангпо дарёсининг қуйи оқимида янги йирик гидроенергетика лойиҳаси қурилишини бошлади. Бу ҳақда ХХР Давлат кенгаши расмий сайтида маълум қилинди.

Лойиҳага 1,2 триллион юан, яъни тахминан 167,2 миллиард доллар миқдорида сармоя киритилиши белгиланган. Поwер Чина қурилиш компанияси ҳисоб-китобларига кўра, стансия йилига 300 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Лойиҳани амалга ошириш ҳамда кейинчалик иншоотдан фойдаланиш бўйича масъулият «Чина Яжианг Гроуп» компанияси зиммасига юклатилган. Маълумотларга кўра, стансия қуриб битказилгандан сўнг, дунёдаги энг йирик ГЕС – Хубей вилоятидаги Янсзи дарёсида жойлашган “Санся” (Уч дара) ГЭСидан ҳам кўлами бўйича ошиб кетиши мумкин. “Санся” ГЭСининг лойиҳа қуввати 22,4 миллион киловаттни ташкил этади. Мазкур стансия 2008 йилда фаолиятга туширилган.

Қайд этиш керакки, жорий йил январ ойида Хитой Хебей вилоятининг Ченде шаҳрида Феннин номли гидроаккумулясияловчи электр стансиясини ҳам ишга туширган эди. Янги лойиҳа эса мамлакатнинг қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш стратегиясида муҳим босқич бўлиши кутилмоқда.