2 млрд тонна: Хитой – Марказий Осиё йўналишида юк ташиш ҳажми кескин ортиб боряпти

23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

«Хитой темир йўллари»нинг маълумотларига кўра, январ-июн ойларида мазкур йўналиш бўйича 7 349 та рейс амалга оширилган.

Temir yol

Хитойдан Марказий Осиё йўналишида қатновчи юк поездлари сони 2025 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўпайди. Бу ҳақда «Хитой темир йўллари» давлат корпорацияси маълум қилди.

Билдирилшича, ҳисобот даврида «Хитой – Марказий Осиё» йўналиши бўйича 7 349 та юк поезд рейслари амалга оширган. Бу кўрсаткич нафақат йиллик ўсишни, балки логистикадаги барқарор тенденцияни ҳам кўрсатади.

Ушбу даврда ташилган юкларнинг умумий ҳажми 1,98 миллиард тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга юқори бўлган.

Компания маълумотларига кўра, шу билан бирга, «Хитой – Европа» юк ташиш йўналишида ҳам умумий барқарорлик сақланиб қолган.