Исроилнинг Ғазога қарши давом этаётган қамали туфайли 2 миллиондан ортиқ аҳоли очликдан ўлиш хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўзининг Telegram каналида эълон қилган баёнотида маълум қилди.
«Ғазода икки миллиондан ортиқ киши очликдан ўлиш хавфига дуч келмоқда, 650 мингдан ортиқ бола эса жиддий тўйиб овқатланмаслик ҳолатидан азият чекмоқда», — дея таъкидланади баёнотда.
Аввалроқ, ҳаракат Исроилни очлик ва Ғазо аҳолисини энг зарур нарсалардан маҳрум қилишни геноцид воситаси сифатида қўллаганликда айблаб, халқаро ҳамжамиятни 21 ойдан ортиқ давом этаётган Исроилнинг Ғазо қамалини тўхтатиш учун дарҳол чоралар кўришга чақирган эди.