Дастур жамоатчилик эшитувлари чоғида Дэчжон шаҳридаги Миллий тадқиқот жамғармасида тақдим этилди. Унга кўра, Корея ўз фаолиятини Ер орбитаси, Ой, гелиосфера ва чуқур космос каби 4 асосий йўналишда олиб боради.
Лойиҳанинг бешта асосий вазифаси белгиланган: паст орбитадаги экспедициялар, микрогравитация тадқиқотлари, Ой тадқиқоти, Қуёш ва фазо фанлари миссиялари.
Ой соҳасида Корея мустақил қўниш ва ҳаракатланиш технологияларини яратиш, Ой ресурсларидан фойдаланиш ва иқтисодий фаолият учун инфратузилма қуришни режалаштирмоқда. 2040 йилгача логистика учун янги авлоддаги Ой қўнғичи яратилиши, 2045 йилгача эса иқтисодий база қурилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, қуёш ва гелиосферани тадқиқ қилиш мақсадида қуёш фаолиятини кузатувчи зондлар яратилади. KASA 2035 йилгача Ер ва Қуёш ўртасидаги Лагранж нуқтаси L4 га қуёш кузатувчи сунъий йўлдош жойлаштиришни ҳам режалаштирган.