Bloomberg агентлиги маълумотига кўра, криптовалюта бозорида умумий капитализация ҳажми илк бор $4 трлндан ошди. Бу ҳолат асосан алткоинлар нархи кескин кўтарилиши ва АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан имзоланган GENIUS крипто қонуни таъсирида юз берди.
GENIUS қонуни «Крипто ҳафталиги» деб аталган даврда қабул қилинди ва доллар билан боғланган барқарор криптовалюталарни федерал ҳамда штат даражасида тартибга солишни назарда тутади. Қонун республикачилар томонидан қўллаб-қувватланган ва крипто-инфратузилмани мустаҳкамлашга қаратилган.
Bitcoin нархи жорий ўсиш босқичида ўзининг юқори даражаларига яқинлашиб бормоқда. Copper компанияси экспертлари сентябр ойига қадар Bitcoin нархи $140 000 даражасини босиб ўтиши мумкинлигини билдирмоқда. Уларнинг баёнотига кўра, ҳатто $150 000 кўрсаткич ҳам муқаррардир.
Deribit маълумотларига кўра, инвесторлар август ойи учун $130 000 нархдаги Bitcoin опционларини фаол харид қилмоқда. Бу бозорда янада ўсиш кутилмоқда, деган ишончни англатади.
Алткоинлар сўнгги ҳафталарда бозорни бошқариб келмоқда: Ethereum нархи 20 фоизга, Uniswap 24 фоизга, Solana эса 6,5 фоизга кўтарилди. Citigroup таҳлилчилари 2030 йилгача крипто-активлар бозори ҳажми $3,7 трлнга етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.