Олмазорда ҳаво ифлосланиши хавфли даражада сақланиб қолмоқда

12:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 423-сонли болалар боғчаси ҳудудида ўрнатилган датчик 21 июл куни соат 11:00 ҳолатига кўра ҳаво сифати индекси 444 кўрсаткични қайд этди — бу халқаро стандартлар бўйича «ўта хавфли» даражадир.

Olmazor

Айни пайтда, шаҳар марказидан шамол Олмазор томонга, у ердан эса шимолга — Тошкент туманига қараб ҳаракатланмоқда. Бу эса ифлосланиш ҳудудини кенгайишига олиб келиши мумкин. Экологик таҳлилчилар ҳозирча ифлосланиш тарқалиш динамикасини кузатмоқда.

Ҳуқуқий ва санитария ҳужжатларига кўра, Ўзбекистондаги СанПиН 0293—11 меъёрида водород пероксиднинг аниқ ҳаводаги чекланган миқдори келтирилмаган.

Бироқ халқаро стандартлар бўйича H₂O₂ моддасининг суткалик рухсат этилган концентрацияси (РЭМ) 1.4 мг/м³ этиб белгиланган. Агар ушбу кўрсаткич 105 мг/м³ дан ошса, бу инсон саломатлиги учун «экстремал хавф» сифатида баҳоланади.