Мусобақа жорий йилнинг 12–20 июл кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик жамоа икки асосий машқда рекорд натижа кўрсатди: жумладан, 7 та турли масофадаги позициядан 24 та нишонни йўқ қилиш ҳамда 100 дан 650 метргача бўлган масофадаги нишонларга шаҳар шароитида баландликдан отиш.
Мусобақада иштирок этган снайперларимиз яккакураш ва экстремал шароитдаги снайперлик йўналишларида ҳам юқори натижаларга эришиб, бир нечта совринли ўринларни банд қилишди.
Якунда ўзбекистонликлар 8 та медал, 10 та диплом ва бир қатор қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, энг мураккаб йўналиш — «Тезкор техник-тактик тайёргарлик» бўйича Кубокни қўлга киритиб, мусобақанинг энг яхши жамоаси деб топилди.
Бу каби ютуқлар Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини намоён этмоқда.