19 июл куни Президентнинг PF-114-сонли фармони билан 2021 йил 19 ноябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига киришда абитуриентларнинг таълим ҳужжатларидаги баҳоларини инобатга олиш» тартибини жорий этувчи қарор амалда бекор қилинди.
Бу қарорга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларнинг шаҳодатномасидаги 6 йиллик ўртача баҳоларига қараб 3–5 балл тест натижаларига қўшилиши керак эди. Масалан, 130 балл тўплаган абитуриент 5 баҳога эга бўлса, 5 балл қўшилиши кўзда тутилганди.
Бироқ ушбу амалиёт аввал 2023 йили 2 йилга кечиктирилган, энди эса умуман бекор қилинди. Демак, мактабдаги баҳолар ҳеч қандай қўшимча афзаллик бермайди.