Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасидаги корхоналар сони 13 мингга яқинлашди

13:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 2025 йил 1 июл ҳолатига 12 927 тани ташкил этди. Бу ўтган ярим йил давомида 2 174 тага кўпайганини англатади.

Tibbiy ko'rik

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, соҳа жадал ривожланмоқда ва республика бўйлаб соғлиқни сақлашга ихтисослашган хусусий ва давлат муассасалар сони ортиб бормоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп корхоналар Тошкент шаҳрида жойлашган — 2 234 та, бу умумий соҳа улушининг 17,3 фоизини ташкил этади. Ундан кейинги ўринларда Фарғона (1 491 та), Самарқанд (1 252 та) ва Андижон (1 175 та) вилоятлари бормоқда.

Қашқадарё вилоятида 1 009 та, Бухорода 961 та, Тошкент вилоятида 896 та, Наманганда 874 та, Хоразмда 758 та, Қорақалпоғистон Республикасида 665 та, Сурхондарёда 524 та, Навоийда 509 та, Жиззахда 379 та, Сирдарё вилоятида эса 200 та шундай ташкилот рўйхатга олинган.

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, хусусий секторга берилган имтиёзлар ва талаб юқорилиги ушбу соҳадаги корхоналар сонининг ўсишига туртки бермоқда.