Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоятидаги бўлимлари томонидан Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1985 йилда туғилган, аввал жиноий жавобгарликка тортилган шахснинг уйи кўздан кечирилди.
У ердан жами 100 минг донадан ортиқ турли номдаги чет элда ишлаб чиқарилган оздирувчи маҳсулотлар ва дори воситалари топилди. Улар орасида «KETO COFFEE MIX SLIM COFFEE», «SLT SLIM LUX COFFEE», «HOODIA CACTUS SLIMMING COFFEE», «REDUKSIN LIGHT» ва бошқа турдаги воситалар борлиги маълум қилинди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ушбу воситалар таркибида «сибутрамин» моддаси мавжудлигини расман тасдиқлади. Мазкур модда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сонли қарорига мувофиқ кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 5-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида ушбу маҳсулотларнинг чет элдан қандай йўллар билан олиб кирилгани ҳам ўрганилмоқда.