Ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш бўйича инспекторларга янги ваколатлар белгиланди

14:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Маҳаллаларда фаолият юритувчи ҳуқуқ-тартибот масканларидаги бош ва кичик инспекторларга маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва тегишли чоралар кўриш ҳуқуқи берилмоқда. Бунгача бундай ваколат фақат маҳалладги профилактика инспекторларида мавжуд эди.

Inspetorlarga yangi vakolatlar

Қонунчилик палатаси томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, маъқулланди. Ушбу ҳужжат орқали жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизимидаги ваколатлар қайта кўриб чиқилди.

Шунингдек, патрул-пост хизмати инспекторлари томонидан тузилган маъмурий баённомалар юзасидан қарор қабул қилиш ҳуқуқи уларнинг раҳбарларига ҳам юкланиши белгиланди. Бундан мақсад — иш жараёнидаги бюрократик тўсиқларни камайтириш ва фуқароларга қулайлик яратиш.

Қонун маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш, тартибни сақлаш, профилактик тадбирларни кучайтириш, вақт ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.