Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил июн ойига оид инфляция таҳлили билан бўлишди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда умумий инфляция даражаси 2022 йилдаги 12,3 фоиздан 2025 йил июн ҳолатида 8,7 фоизга тушган. Бу кўрсаткич сўнгги уч йилдаги энг паст даражалардан бири саналади.
Шу билан бирга, инфляцияси 10 фоиздан юқори бўлган товар ва хизматлар улуши 2022 йилда 52 фоиз бўлган бўлса, 2025 йилда 21 фоизгача қисқарган. Лекин, 105 турдаги товар ва хизмат нархи расмий равишда 10 фоиздан кўпроқ қимматлагани қайд этилган бўлса-да, улардан фақат 12 таси — 6 та озиқ-овқат ва 6 та ноозиқ-овқат номи билан эълон қилинган. Қолган 93 таси сирлигича қолмоқда.
Очиқланган рўйхатга кўра, энг кўп арзонлашган маҳсулотлар қаторида узум (-52 фоиз), бодринг (-37,7 фоиз) ва қовоқ (-29,5 фоиз) бор. Энг кўп қимматлашганлар орасида эса метан (+36,2 фоиз), паxтa мойи (+43,5 фоиз) ва витаминлар (+12,5 фоиз) кўзга ташланади.
Иқтисодчи Отабек Бакиров хизматлар инфляцияси сўнгги 18 ойда энг юқори даражада бўлганини таъкидламоқда. Аммо шунинг ўзига қарамай, 10 фоиздан кўпроқ қимматлаган хизматлар ҳақида расмий маълумот берилмаган, дейди.
Шунингдек, Бакиров бозор шаффофлигини таъминлаш ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида, инфляция юзасидан ҳар ойлик ҳисобда барча юқори даражада ўсган товар ва хизматлар номи ва индексларини тўлиқ эълон қилиш зарурлиги қайд этди.