Сурхондарё вилоятининг Денов туманида тўхтатилган «Кобалт» автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган, аввал судланган шахсдан 9 кг «гашиш» топилди. Бу модда Тожикистонлик наркокурьерлар орқали олиб кирилгани маълум қилинди.
Фарғона вилоятида ўтказилган тадбирда икки фуқаронинг автомобилидан қарийб 6 кг «гашиш» чиқди. Улар ушбу моддани ҳар килограммини 89 млн сўмдан сотиш ниятида бўлган. Шунингдек, гиёҳванд моддани Қирғизистондан олиб кирган гуруҳ етакчиси ҳам қўлга олинди.
Наманганда Фарғона вилоятидан келган фуқаро 4 килограммга яқин «гашиш» моддасини 38 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда ушланди. Унинг хонадондан қўшимча 868 гр модда аниқланди.
Олтинсой туманида 2 фуқаро Тожикистондан келтирилган 1,9 кг «опий»ни 200 млн сўмга сотишга уринган пайтда ушланган. Шунингдек, Сирдарёда ҳам икки шахс 943 гр «опий»ни сотмоқчи бўлганида ушланган.
Жами 22 кг 585 гр гиёҳвандлик воситаси қонуний муомалага чиқиши олди олинди. Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди. Тергов ишлари давом этмоқда.