Ўзбекистонда портатив лазерларга нисбатан қатъий назорат белгиланмоқда

17:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда портатив лазер қурилмаларини ноқонуний тарзда олиб кириш ва ишлатиш ҳолатлари кўпайгани сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳужжат фуқаролар соғлиғи ва хаво транспорти хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Laser

Сўнгги вақтларда портатив лазер нурларининг самолётларга қаратилган ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар учувчиларнинг кўриш қобилиятига таъсир қилиши, ҳаво парвозларига жиддий хавф туғдириши мумкин. Ўзбекистонда ҳам шундай вазиятлар қайд этилгани сабабли, бу қурилмаларга нисбатан қонунчилик даражасида чоралар кўрилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, портатив лазер қурилмаларини бошқа мақсадларда ишлатиш тақиқланади. Шунингдек, уларни сотиш, сақлаш ва мамлакатга олиб кириш қатъий назоратга олинади. Мазкур йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Ҳужжатда бу қурилмалар муомаласини назорат қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва фуқароларни жабрланиш ҳолатларидан ҳимоя қилиш бўйича самарали механизмлар назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг иккинчи ўқишида маъқулланган. Унинг қабул қилиниши жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга, айниқса, ҳаво транспортидаги потенциал таҳдидларни бартараф этишга хизмат қилиши кутилмоқда.