Ўзбекистондаги савдо тармоғининг ярим йиллик кўриниши: рақамлар нима дейди?

20:00 | 7 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 59 мингдан ортиқ саноат корхонаси фаолият юритмоқда. 2024 йилнинг охирига кўра бу кўрсаткич 55,6 мингни ташкил қилган бўлиб, бу йил ҳисобидан республикада жами 3,4 минг янги саноат корхонаси ишга тушган.

Savdo

Энг катта улушни озиқ-овқат саноати эгаллаб, 11,9 мингта корхона бу соҳада ишлайди. Бундан ташқари:

  • 8,5 мингта корхона – бошқа нометалл минерал маҳсулотлар,
  • 6,1 мингта– кийим-кечак;
  • 4,7 мингта – металл буюмлар;
  • 4,1 мингта – мебель;
  • 3,7 мингта – тўқимачилик маҳсулотлари;
  • 2,7 мингта – резина ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

2025 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатда умумий ҳисобда 488,5 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилга нисбатан 6,6 фоизга кўпдир.

Энг яхши натижага эришган вилоятлар:

  • Тошкент шаҳри– 91 трлн сўм;
  • Навоий вилояти– 87,4 трлн сўм;
  • Андижон вилояти– 48,3 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти– 72,1 трлн сўм

2

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиши, йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Навоий вилоятида (79 578,8 минг сўм), Тошкент шаҳрида (29 108,0 минг сўм), Тошкент вилоятида (23 104,7 минг сўм), Андижон вилоятида (13 926,4 минг сўм) ўртача республика даражаси кўрсаткичидан (12 957,9 минг сўм) сезиларли даражада юқорилигини кўрсатмоқда.

Шунингдек, республикада аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 104,5 % ни ташкил этган бўлса, Жиззах вилоятида 109,9 %, Навоий вилоятида 107,5 %, Хоразм вилоятида 107,3 % қайд этилиб республика кўрсаткичидан анча юқори натижа маълум бўлмоқда.

Саноатнинг таркибий тузилмаси

Саноат ишлаб чиқаришининг асосий қисмини ишлаб чиқарувчи тармоқлар эгаллайди:

  • 85,1 %– ишлаб чиқариш саноати (415,6 трлн сўм);
  • 7,5 % – тоғ-кон саноати (36,7 трлн сўм)
  • 6,9 %– электр, газ ва буғ билан таъминлаш (33,6 трлн сўм)
  • 0,5 % – сув, канализатсия ва чиқиндиларни қайта ишлаш (2,7 трлн сўм)

Асосий маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши

Йилнинг биринчи ярмида қуйидаги асосий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди:

  • 75,6 минг тоннаавтомобил бензини (14,8 % камайди);
  • 3 млн тонна кўмир (16,5 % кўпайди);
  • 557,5 минг тоннадизел ёқилғиси (10,4 % кўпайди);
  • 9,1 млн тонна портланд тсемент (18,4 % кўпайди);
  • 327,8 минг тоннаип-калава (1,3 % кўпайди).

Энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар

2025-йилнинг январь-июнида:

  • Cobalt – 73 102 дона;
  • Damas– 45 992 дона;
  • Tracker – 22 847 дона;
  • KIA – 11 763 дона;
  • Chery – 4 131 дона;
  • BYD – 7 000 дона;
  • Haval– 3 538 дона (6,5 бараварга ўсди);
  • Махсус автомобиллар– 23 351 дона (82,4 % ўсди).

Технологик ривожланиш даражаси

Саноат тармоқлари технологик даражаси бўйича қуйидагича:

Юқори технологияли – 1,0 % (2024-йилда 1,3 % эди)

Ўрта-юқори технологияли – 19,7 %

Ўрта-қуйи технологияли – 38,9 %

 Қуйи технологияли – 40,3 %

Электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш

2025 йилнинг биринчи ярмида:

43,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди (106,6 %)

11,3 млн Гкал иссиқлик энергияси (89,3 % – камайиш)

Кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми йилдан-йилга ошиб, бу сафар 12,3 млрд кВт/соатга етди.

Атроф-муҳит ва чиқиндилар билан ишлаш

Тошқин ва чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар ҳам ўсишда давом этмоқда:

  • Оқова сувлар билан ишлаш – 329,4 млрд сўм;
  • Чиқиндиларни йиғиш, тозалаш – 204,5 млн сўм;
  • Тўқимачилик чиқиндилари– 11,9 минг тонна (30 % ўсди).

Меҳриноза Фармонова тайёрлади