Қозоғистон пойтахти Остонада Марказий Осиёдаги энг кучли суперкомпютер расман ишга туширилди. Ушбу компютер Alem.cloud суперкомпютер марказида жойлашган бўлиб, давлат хизматлари ва сунъий интеллект моделларини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Бу ҳақда Euronews ахборот агентлиги маълум қилди.
Президент Қосим-Жомарт Тўқаев шахсан компютерни ишга туширган ва СИ соҳасини мамлакатнинг устувор йўналиши деб белгилаган. Шунингдек, 2029 йилгача мўлжалланган «Қозоғистонда СИ ривожланиш концепцияси» қабул қилинган. Ҳукумат келгуси тўрт йилда Қозоғистонни СИ технологиялари бўйича жаҳон етакчилари қаторига қўшилишини мақсад қилган.
Таъкидланишича, янги суперкомпютер давлат ресурсларини оқилона бошқариш, ахборот тизимларини марказлаштириш ва маълумот хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.