Россияда «Москвич 8» кроссоверининг расмий сотуви бошланди. Бу ҳақда «Rossiyskaya gazeta» нашри хабар берди. Автомобилнинг бошланғич нархи 2,98 миллион рублни ($38,000) ташкил этади.
Қайд этилишича, янги модел 1,5 литрли, 174 от кучига эга турбомотор, 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси ва олд ғилдиракдан тортувчи узатма билан жиҳозланган. Барча версияларда айнан шу техник жиҳозлар таклиф қилинади.
Ҳар бир версияда хавфсизлик ёстиқчалари, тўлиқ LED фаралар ҳамда олд ва орқа ўриндиқлар иситгичи каби замонавий функциялар бор.
Қимматроқ вариантларда функциялар кенгаяди. Масалан, «Техно» версиясида 360 градусли кузатув камераси, учинчи қатор учун алоҳида кондиционер бор. «Премиум» версиясида эса панорамали том ва автоматик тўхташ тизимлари мавжуд.
Нархлар:
«Бизнес» — $38 минг
«Техно» — $41 минг
«Премиум» — $43 минг
Эслатиб ўтамиз, «Москвич 8» илк бор 2024 йил апрел ойида намойиш этилган ва у саёҳат ҳамда иш сафарлари учун мўлжалланган оилавий модел сифатида тақдим этилган эди.