Туркия оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ҳаётига биринчи суиқасд Дамашқда жойлашган Қаср аш-Шааб саройи яқинида содир этилган. Туркия хавфсизлик хизмати ходимлари шубҳали ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаб, ҳужумни тўхтатишга муваффақ бўлган.
Иккинчи суиқасд уриниши Иордания билан чегарадош Дараа вилоятида амалга оширилган. Президент аш-Шаръа кортежи мазкур ҳудуддан ўтаётган пайтда Сурия ва Туркия хавфсизлик кучлари йўл бўйлаб ҳаракатланаётган икки гумондорни қўлга олган.
Учинчи ва энг хавфли сўиқаст Дамашқда қуролли пистирма кўринишида тайёрланган. Аммо Туркия ва маҳаллий разведка хизматларининг ўз вақтидаги аралашуви туфайли ҳужум режаси охирги дақиқаларда фош этилган. Шу воқеадан сўнг президент аш-Шаръа Дамашқни зудлик билан тарк этгани кенг жамоатчилик эътиборини тортган.
Айрим араб ва Исроил ОАВ хабарига кўра, аш-Шаръа бу ҳодисалар ҳақида оммага маълумот бермаслик бўйича шахсан кўрсатма берган.