ЕИдан молиявий зарба: Yandex, Ozon ва T-Bank Европа бозоридан чиқариб юборилди

19:20 | 3 дақиқада ўқилади.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 18-санкциялар пакетини қабул қилди. Унга кўра, 22 та банк, жумладан Yandex Bank, Ozon Bank ва T-Bank ЕИ ҳудудида фаолият юритишдан чекланди.

EuPinkod.uz.

2025 йил 18 июл куни Европа Иттифоқи Россияга қарши навбатдаги — 18-санкциялар тўпламини эълон қилди. Янги чора-тадбирлар асосан Россиянинг молиявий, энергетика ва транспорт салоҳиятини чеклашга қаратилган.

Мазкур чоралар доирасида 22 та Россия банки ЕИда фаолият олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Уларнинг ичида T-Bank, Yandex Bank ва Ozon Bank каби молиявий институтлар ҳам бор.

Янги пакетда «соя флоти» — нефт ташувчи кемалар тармоғига ҳам чекловлар қўйилди. Яна 105 та танкер санкцияларга дучор қилинди ва умумий рўйхатдаги кемалар сони 444 тага етди. Ушбу кемалар Россия нефтини яширинча экспорт қилишда фойдаланилаётгани қайд этилган.

ЕИ, шунингдек, Россия нефти учун белгиланган экспорт нархининг юқори чегарасини бекор қилиб, уни глобал нархдан 15 фоизга паст қилиб белгилади. Эндиликда минимум нарх $47,60 дан паст бўлмаслиги керак. Бу санкция нефт даромадларини чеклаш ва бозор барқарорлигини сақлашга қаратилган.

Шу билан бирга, янги санкциялар Россиянинг газ инфратузилмасига ҳам жиддий таъсир кўрсатди — жумладан, «Nord Stream» қувурлари орқали газ етказиб бериш бутунлай тўхтатилди.