Франция Х’дан фойдаланувчилар маълумотларига киришни сўради

00:45 | 3 дақиқада ўқилади.

Х ижтимоий тармоғи маъмурияти компанияга қарши жиноий иш очган Франция расмийларининг айбловларини рад этди.

X

Текширув ижтимоий тармоқ алгоритмини манипуляция қилиш ва маълумотларни ноқонуний тўплаш гумони асосида бошланди.

«Франция расмийлари X платформасининг тавсия алгоритми ҳамда фойдаланувчилар томонидан реал вақтда жойлаштирилаётган барча постлар бўйича маълумотларга киришни сўради. Улар бу маълумотларни бир неча «мутахассислар» орқали таҳлил қилиб, гўёки X тармоғининг ҳақиқий ишлаш механизмларини «ошкор қилиш»ни мақсад қилган», — дейилади компания расмий баёнотида.

Платформа вакиллари терговни сиёсий деб атади ва бу ҳолатни сўз эркинлигини чеклаш сифатида баҳоламоқда.

Жорий йил бошларида Париж прокуратураси X платформасига нисбатан икки шикоят асосида тергов бошлаган. Кейинчалик бу материаллар полицияга топширилган.

Мазкур иш Франциядаги ягона тафтиш эмас. Аввалроқ, Telegram асосчиси Павел Дуров ҳам жиноий терговга дуч келган. У 2024 йил 24 август куни Ле Бурже аэропортида ушланган ва Франция полицияси ордери асосида сўроқ қилинган. Прокуратура томонидан Дуровга 12 модда бўйича айблов қўйилган, жумладан давлат органларига маълумот бермаслик, порнография, ва ноқонуний моддалар муомаласи. У 5 миллион евро гаров билан озод этилган ва Франциядан чиқиши тақиқланган.