Ғазода очлик қурбонлари 100 нафардан ошди

13:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Ғазо секторида сўнгги бир суткада 15 киши очликдан ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери бу каби қурбонлар сони 101 нафарга етди.

G'azoda ochlikdan halok bo'lganlar

Бу ҳақда «Al Jazeera» телеканали Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таянилган ҳолда хабар берди.

Охирги 24 соатда ҳалок бўлганлар орасида 4 нафар бола бор. Умумий ҳисобда қурбонларнинг 80 нафарини болалар ташкил этмоқда. Сешанба куни вафот этганлар орасида 6 ҳафталик чақалоқ ҳам бўлган. Унинг бири Ғазо шаҳри шимолидаги, яна бири эса Хон Юнусдаги касалхонада вафот этган.

Сўнгги ҳафталарда ўлим ҳолатлари кескин кўпайган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, ҳудуддаги аҳвол шунчалик оғирки, ҳатто шифокорлар ва гуманитар ходимлар ҳам очлик ва чарчоқдан ҳушини йўқотмоқда.

Аҳолига озиқ-овқат етказишдаги узилишлар, асосий инфратузилманинг вайрон бўлиши ҳамда ёрдам жўнатмаларининг чекланиши вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Гуманитар ташкилотлар тезкор ечим ва йўл очишни талаб қилмоқда.