Кекса аёл Нетаняҳуни ўлдиришга уриниб кўрди

21:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Аёл ўз қўли билан тайёрланган портловчи қурилма ёрдамида ҳужум қилишни режалаштирган. Ҳозирда кекса гумонланувчи Нетаняҳуга қайтиб яқинлашмаслик шарти билан озод қилинган.

Netanyaxu

Исроилда Бинямин Нетаняҳуга нисбатан суиқасд режалаштирганликда гумон қилинаётган 70 ёшли фаол аёл Исроил хавфсизлик хизмати — ШАБАК томонидан ушланди. Бу ҳақда 23 июл куни «Кан» ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, норозилик намойишларида фаол қатнашган ва ҳукумат сиёсатини танқид қилиб келган аёл ўз яқинлари билан суҳбатда бош вазирга ҳужум қилиш нияти борлигини айтган. У ҳужумни қўлда тутиладиган танкларга қарши гранатомёт – RPG ёрдамида амалга оширишни режалаштирган.

Исроилнинг йирик нашрларидан бири — «Йедиот ахронот» ёзишича, у бошқа фаоллардан қурол топишга ёрдам сўраган ҳамда Нетаняҳуни қўриқлаш тизими ҳақида маълумот йиғишга уринаётган бўлган. Унинг режалари ҳақида маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига етиб боргандан сўнг, ШАБАК аёлни ушлаб, Миллий жиноятларни тергов бошқармасига олиб борган.

Дастлабки сўроқда у ўз айбини қисман тан олган. Шу билан бирга, унинг ёши, соғлиғидаги муаммолар ва шахсий ҳолати инобатга олинган ҳолда, гумонланувчи шу куниёқ озод этилган, лекин унга бош вазир ва давлат муассасаларига яқинлашиш қатъиян таъқиқланган.